Дажжол ҳозир Яман оролидами?

Ассалому алайкум! Хозирда телеграм каналларида "дажжол хозирда Яман оролида кишанбанд" дейишябди ва бунга кўплаб хадислар келтиришябди. Шу тўғри гапми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Дажжолни борлиги аниқ, бир куни чиқиши ҳам аниқ, лекин айнан қаерда эканлиги аниқ эмас. Буни билиш ёки билмасликда ҳам фойдаси йўқ. Биз қилишимиз керак бўлган нарса унинг фитнасидан паноҳ сўраб дуо қилишимиздир. عن أبي هريرة رضي الله عنه قال: قال رسول الله صلى الله عليه وسلم: "إذا فرغ أحدكم من التشهد الأخير فليتعوذ بالله من أربع: من عذاب جهنم، ومن عذاب القبر، ومن فتنة المحيا والممات، ومن شر المسيح الدجال  Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар бирортангиз охирги ташаҳҳудни ўқиб бўлса, тўртта нарсадан паноҳ сўрасин: жаҳаннам азобидан, қабр азобидан, ҳаёт ва ўлим фитнасидан, Масийҳ Дажжолнинг ёмонлигидан», деб айтдилар. Валлоҳу аълам!

1 Май 2022, 07:12 | Савол-жавоблар | 158 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar