Қарзга буюм олиш

Ассалому алайкум! Бир қариндошим уй анжомлари ва телевизор холодильник шунга ўхшаш нарсаларни бозордан олиб устига нарх қўйиб узоқ муддатга тўлашга насияга беради. Мен хам ундан айтган нархини 5 ойда тўлашга нарсалар олдим, менга шу рибо бўлиб қолмайдими? Раҳмат олдиндан
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Нақдга олиб насяга сотиш ҳисобланади. Нася савдоси шаръан жоиз. вақтида тўламасанг устига қўшиб берасан деган шарт бўлмаса бўлди. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 05:31 | Савол-жавоблар | 160 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar