Автомобилда намоз ўқиш
Ассалому алайкум! Автомобилда кетаётиб ўтирган холатда намоз ўқиганларни кўп кўрганман. Бу намоз адо бўладими? Намоз вақти бўлганда машинадан тушиб ўқишнинг иложи борку.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Адо бўлмайди. Чунки бу ҳолатда икки фарз, яъни биринчи қодир бўла туриб қиблага юзланиш, иккинчиси қиём адо бўлмайди. Агар бунга автомашинада бирга кетаётган ҳамроҳларнинг манзилга кеч қолиши баҳона бўлса, бу нарса узр ҳисобланмайди. Фарзни тарк қилиш билан намоз адо бўлмайди. Нафл намозларни шаҳар ташқарисида автомашинада ўқиш жоиз. Айримлар ўзларича машинада намоз ўқиб тўғри қилаяпман деб ўзларига фатво чиқариб олишади. Аллоҳ таоло "Каҳф" сурасида марҳамат қилади: قُلْ هَلْ نُنَبِّئُكُمْ بِالْأَخْسَرِينَ أَعْمَالًا 103. Сен: «Сизга амаллари юзасидан энг кўп зиён кўрувчиларнинг хабарини берайми? الَّذِينَ ضَلَّ سَعْيُهُمْ فِي الْحَيَاةِ الدُّنْيَا وَهُمْ يَحْسَبُونَ أَنَّهُمْ يُحْسِنُونَ صُنْعًا 104. Улар бу дунё ҳаётидаёқ саъй-ҳаракатлари ботил бўлган, ўзлари эса, гўзал иш қиляпман, деб ҳисоблайдиганлардир», – дегин.
Эй Муҳаммад, сен одамларга: «Бу дунёда қилган амаллари туфайли энг кўп зиён кўрувчиларнинг ким эканини хабар қилайми, айтиб берайми?» – дегин. Уларнинг қилган амаллари охиратга қолиш у ёқда турсин, бу дунёнинг ўзидаёқ ботил бўлади. Қилган саъй-ҳаракатлари бефойда бўлади. Ҳолбуки, улар ўзларича, жуда яхши иш қиляпмиз, деб ўйлайдилар. Ана шундай одамлар ким эканини айтиб берайми? ("Тафсири Ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 21:11 | Савол-жавоблар | 146 | Ибодатлар