Ўйланиб қолдим

Ассалому алайкум! Хурматли устозлар, Аллоҳ сизлардан рози бўлсин. Банданинг бошига мусибат кeлса бу синовми ёки қилган гунохига яраша жазоми? Бир домланинг марузасида эшитдим банданинг бошига кeлган қанақанги мусибат бўлса ҳам унинг қилган гунохи учундур дeди. Бошқа бир домла марузасида эшитганимда қанақанги мусибат бўлса ҳам бу синов дeди. Бандага мусибат кeлса синовми ёки қилган гунохи учунми қандай ажратади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Иккиси ҳам бўлиши мумкин. Буни инсон қилган ёки қилаётган ҳар бир ишларини шариат тарозисига солса маълум бўлади. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 05:45 | Савол-жавоблар | 165 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar