Дуо, рибо ва қазо намозлар ҳақида

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, сизларга баъзи саволларим бор эди.
1. Қазо ёки нафл намозларида атаҳиёту ва саловатдан кейин «Аллоҳумма инний асъалука ъилман нафиъан ва ризқон тоййибан ва ъамалан мутақоббала» дуосини ўқиса бўладими?
2. Рибо яни судхўрлик билан шуғулланувчига ўттиз нечта ёки етмиш нечтадир гуноҳ ёзилади энг кичиги ўз онаси билан зино қилган билан тенг мазмундаги гап ўқиганман. Шундай ҳадис борми?
3. Мен енгиллик бўлиши учун ҳар бир намоздан кейин олдинги қазо намозларимни ўқимоқчиман. Яъни бомдоддан сўнг аввалги бомдод намози қазосини пешиндан кейин пешинни. Шунда ҳар бир қазо намозга азон айтишим керакми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! 1). Бўлади. 2). Бор. 3). Жамоатда бўлса айтмайсиз, ҳатто такбирни ҳам айтмайсиз. Ёлғиз ўқиганда айтиш суннат. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 05:47 | Савол-жавоблар | 133 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar