Ақиқадаги
Ассалому алайкум! Менинг дўстим ўғил фарзандлик бўлди. Ақиқани катта дастурхон ёзиб қилмоқчи. Мен унга буни ўрнига кам чиқим қилиб ўтказ дедим. Вахоланки динимиз исрофгарчиликка йўл қўймайди дедим. Дўстимга нима маслахат берасизлар?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Кирим инсоннинг ихтиёридаги нарса эмас. Аллоҳ ҳамманинг ризқини белгилаб қўйган. Чиқим эса банданинг ихтиёридаги нарсадир. Бир ҳунарманд шаҳар айланиб юрганида минораси йўқ жоме масжид ёнидан ўтиб қолди. Шу масжидга баланд, кўркам, азон айтилганида узоқларга эштиладиган бир минора қуриб, ортидан садақаи жория бўлиб қолишни қалбига мақсад қилди. Ҳунарманд бой эмасди, шунда бўлсада кунлик ҳаражатидан баъзи бирларини қисқартирди ва уларга кетадиган маблағни бир ҳумчага тўплай бошлади. Орадан 10 йилларча ўтди, ҳумча тўлди. Ҳунарманд шаҳар қозисининг олдига бориб ўша масжидга минора қуришга изн сўради. Қози ҳунарманднинг ташқи ҳолига қараб аввало ўзини бунча маблағни қаердан топганини суриштирди. Ҳунарманд қандай топганини очиқ-ойдин баён қилганидан кейин қози унга минорани қуришга ижозат берди. Усталар ёлланиб, маблағ сарфланиб жоме масжидга баланд, азони узоққа эштиладиган кўркам бир минора қад ростлади. Шунда ҳунарманд минорага қараб: “Эй нафс сал қолса шу катта минорани ютиб юборар эдинг-а?!” деди. Ҳар бир мўмин мусулмон охиратга иймон келтирган киши ҳою-ҳавас, усиз ҳам иш битадиган ўринларга сарфланадиган маблағни ўзидан кейин савоби тўхтамай бориб турадиган садақаи жорияларга сарфлашга ҳаракат қилиш керак. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 05:50 | Савол-жавоблар | 162 | Долзарб саволлар