Аёл врач хатна қилиши
Ассалому алайкум! 1). Ўғил болани хатна қилишда эркак врач қилгани яхшими ёки аёл врачга қилдирса хам бўладими? Биз яшаётган жойдаги поликлиника аёл врач бор, кўп кишилар ўша кишига хатна қилдиришади. Чунки ишлари пухта. Бу хакда Шайх хазратларини "Соғлом бола" китобида хам берилган экан ўқидим. Лекин айнан болани эркак ёки аёл хатна қилиш керак деган сўзига кўзим тушмади. Агар адашган бўлсам узр сўрайман. 2). Хатна маросимини даб-даба қилмасдан оилавий яқин қариндошларни айтиб, битта қўй сўйиб, шу қўйни гўштидан оилавий шароити оғир етим-мискинларга тақсимлаб, ақиқани бирга қилсам бўладими? Ўғлим 3-ёшда, ақиқа қилмаганман. Бу хақида ўғлим туғилганда хабарим бўлмаган ва хеч ким бу хақда айтмаган.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Аёл моҳир бўлса аёл кишини хатна қилиши ҳам жоиз. 2). Ақийқа қилишингиз энг тўғриси бўлади. Унинг учун маросим ҳам шарт эмас. Валлоҳу аълам!
2 Май 2022, 06:41 | Савол-жавоблар | 181 | Турли саволлар