Нима қилишни билмаяпти

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, Аллоҳ қилаётган хайирли ишларингиздан рози бўлсин.  Бир дўстим бундан 2 йил олдин институтни тамомлаган эди. Лекин ўқиган сохаси бўйича ишламайди. Айтишича  ўқишга таниш билишчилик билан кирган экан. Уйдагилари ўқиган соханг бўйича ишлайсан деяпди. У эса, 4 йил бировни ҳаққини едим, энди яна ўша дипломдан фойдаланиб, олдинги хатомни такрорламайман деяпди. Нима қилишни билмай боши қотган. Илтимос маслахат беринглар.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Ҳаққини еган бўлмайди. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 05:55 | Савол-жавоблар | 153 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar