Дугоналаримнинг гаплари ва турли саволлар
Ассалому алайкум! Аллоҳ суйган, динда фақих бўлган азиз устозлар! Биз муслималарнинг саволларига бераётган беминнат жавобларингиз учун раҳмат.
1). Ҳозирда кўп аёл-қизлар сочларини тепага кўтариб йиғиштириб рўмол ўрашмоқда. 1-2та дугоналаримга бундай қилиш мумкин эмас, бундай қилганлар жаннат хидини хам хидламас эканлар десам, улар: “сиз динда чуқур кетяпсиз, бундай майдалашиш нотўғри, авратимиз ёпиқ бўлса бўлдида. Шундай ўрамасак рўмол ярашмайди” дейишди. Саволим сочни тепага кўтаришнинг қандай зарари бор ёки бу факат Аллоҳга аёнми?
2). Аёлларга хам тилла бўлмаган бужитерияларни тақиш жоизмаслиги айтилган. Шу тўғрисида хам тортишиб қолдик. Уларнинг айтишича ўша даврларда хам тақводор аёллар шундай тақинчоқлар тақишган экан. Чунки тилла хамма учун етарли бўлмаган экан. Шу гап тўғрими? Ҳозирда хам камбағаллар шундай тақинчоқларни тақишлари жоизми ёки гунохми?
3). Назр сўзининг маъноси нима? Масалан ўғил кўрсам бирор қўчқорни сўйиб ақиқа қиламан деса, шу назр қилган бўладими?
4). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Ким мени хидимни хидлашни хохласа, қизил атиргулни хидласин” деган хадислари сахихми?
5). Хуфтон намозини бомдод намозига 1соат қолганда ўқиса бўладими?
6). Кирилл ёзувида Аллоҳ номи ёзилган коғозни ёқиб юборса(йўқотиб қўйиб хар қаерда қолмаслиги учун) бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! 1). عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: صِنْفَانِ مِنْ أَهْلِ النَّارِ لَمْ أَرَهُمَا: قَوْمٌ مَعَهُمْ سِيَاطٌ كَأَذْنَابِ الْبَقَرِ يَضْرِبُونَ بِهَا النَّاسَ، وَنِسَاءٌ كَاسِيَاتٌ عَارِيَاتٌ مُمِيلَاتٌ مَائِلَاتٌ رُءُوسُهُنَّ كَأَسْنِمَةِ الْبُخْتِ الْمَائِلَةِ، لَا يَدْخُلْنَ الْجَنَّةَ وَلَا يَجِدْنَ رِيحَهَا، وَإِنَّ رِيحَهَا لَيُوجَدُ مِنْ مَسِيرَةِ كَذَا وَكَذَا. رَوَاهُ مُسْلِمٌАбу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Аҳли дўзахдан икки тоифасини кўрмадим: Бир қавмики, қўлларида сигирнинг думига ўхшаш қамчилари бору улар ила одамларни урурлар. Бир аёлларики, улар кийимли яланғочлар, йўлдан оздирувчилар, йўлдан озувчилар. Бошлари худди туянинг қийшайган ўркачига ўхшайди. Улар жаннатга кирмаслар ва унинг ҳидини ҳам топмаслар. Албатта, унинг ҳиди бунча ва бунча масофадан келиб турур», дедилар». Муслим ривоят қилган.Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам дўзах аҳлининг икки тоифасини ва уларнинг нима учун шундай бахтсизликка дучор бўлганларини баён қилмоқдалар. «Аҳли дўзахдан икки тоифасини кўрмадим» Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу гапларидан ушбу ривоятда васф қилинадиган кишилар ўша вақтда воқеликда бўлмаганлари, балки келажакда чиқишлари тушунилади. Ўша тоифадан биринчиси: «Бир қавмики, қўлларида сигирнинг думига ўхшаш қамчилари бору улар ила одамларни урурлар». Булар заифларга, ўз қўл остидагиларга зулм ўтказадиган золимлардир. Дарҳақиқат, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу гаплари юзага чиқди. Одамларга зулм ўтказадиганлар кўпайди. Одамларни анвойи азобларга соладиганлар урчиди. Бинобарин, шу зулм сабабидан дўзахга ўтин бўладиган золимлар ҳам кўпайди. Ўша дўзах аҳлларининг иккинчи тоифаси; «Бир аёлларики, улар кийимли яланғочлар» Яъни, ўзлари кийим кийиб юрадилар-у, аслида яланғочдан фарқи йўқ. Кийими калталигидан кўкраклари, билаклари, баъзида оёқлари йўғон сонларигача очилиб туради. Шунингдек, кийими юпқалигидан кийим деб аталган нарсанинг остидаги жамики нарса бошқаларга кўриниб туради. Улар бу қилмишлари ила, «йўлдан оздирувчилар»дир Ана шундай ишлари билан бошқа аёлларни ҳам йўлдан оздирадилар. Айниқса, ёш қизларни ўзларига эргаштириб, йўлдан оздирадилар. Шунингдек, кўча-кўйда, жамоатчилик жойларида мазкур шармандали ҳолатда юриб, эркакларни ҳам йўлдан оздирадилар. Шилқимликка, зинога чорлайдилар. Улар яна ўзлари ҳам «йўлдан озувчилар»дир Йўлдан озмаган бўлсалар, кийимли яланғоч бўлиб кўча-кўйда тентираб юрармидилар?! Уларнинг «бошлари худди туянинг қийшайган ўркачига ўхшайди». Чунки «мода» деб бошларига турли-туман нарсаларни ўрнатиб олган бўладилар. Шунингдек, фақат боши эмас, ўша бошидаги миялари ҳам қийшайиб қолган бўлса ажаб эмас. Бўлмаса, кийимли яланғоч бўлиб, ўзи ҳам йўлдан озиб, ўзгаларни ҳам йўлдан оздириб юришармиди?! Уларнинг бу қилмишлари жазосиз қолмайди. Бу дунёда турли-туман машаққатларга, бало-офатларга учрашларини тажриба кўрсатиб турибди. Аммо у дунёдагиси очиқ-ойдин: «Улар жаннатга кирмаслар ва унинг ҳидини ҳам топмаслар». Ҳа, ундай шарманда аёллар жаннатга кириш у ёқда турсин, унга яқин ҳам кела олмайдилар. Ҳидини ҳам топа олмасликлари шунга далолат қилади. Ваҳоланки, «Албатта, унинг ҳиди бунча ва бунча масофадан келиб турур» Баъзи ривоятларда «Қирқ йиллик масофадан», дейилган. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу айтганлари ҳам юзага чиқди. Аёллар ичида худди шу ҳадиси шарифдаги тасвирга мос келадиганлари кўпайди. Ўзини билиб муҳташам, иболи кийинган аёллар қолоқликда, маданиятсизликда айбландилар. Уларнинг рўмоллари бошларидан тортиб олинди. Ўзлари одобли кийинганлари учун турли-туман қийинчиликларга дучор бўлдилар. Ушбу ҳадиси шарифни яхшилаб тушуниб, унга амални кучайтириш керак. Орамизда кишиларга зулм ўтказадиганлар, шу сабабли дўзах аҳли бўладиганлар йўқ бўлиши учун курашмоғимиз керак. Аёл-қизларимиз ичида кийимли яланғочлар умуман бўлмаслиги учун ҳаракат қилмоғимиз лозим. 2). Эркаклар учун тақинчоқлардан фақатгина узук жоиз. У ҳам бўлса кумуш бўлиши шарти билан. Бошқа, метал ёки пластик ёки мато ёки тери каби нарсалардан ясалган тақинчоқлар ҳалол эмас.
“Жавҳара” китобида : “Темир, мис, қўрғошиндан узук тақиш эркак ва аёллар учун макруҳ(таҳримий)” дейилган.
“Фатавои Ҳиндия” китобида : “Аёллар зийнат учун сочларига темир, мис, қўрғошин кабилардан ясалган тақинчоқларни тақиши жоиз. Улардан ясалган билакузукни тақиш ҳам жоиз” дейилган.
3). Ўзига вожиб бўлмаган нарсани “назр қилдим” сўзи билан вожиб қилиб олиш. Айни шу сўз назр эмас. Иншаа Аллоҳ қўшган бўлса янаям назр эмас. 4). Бундай саҳиҳ ҳадис йўқ. 5). Бўлади, лекин бунга одат қилмаслик керак. 6). Бўлади. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 06:01 | Савол-жавоблар | 144 | Долзарб саволлар