Бeрилган совғани қайтариб олиш

Ассалому алайкум! Азиз устозлар, Аллоҳ қилаётган ҳайрли ишларингизга баракот бeрсин. Мeни бир нeчта саволлар қийнамоқда, айниқса виждоним тинчлик бeрмаяпти. Агар икки киши бир бирига совга бeрса, ораларида кeлишмовчилик бўлиб, бири совғаларимни қайтар олиши жоизми?
2) Агар Аллоҳ йўлида икки киши қиёматли дўст тутинса, аммо бири иккинчисининг ҳаққига хиёнат қилса, кўп алдаса, ўша инсон билан алоқаларни узиш жоизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! 1). Совға ҳадия ҳисобланади. Ҳадияни қайтариб олиш қуйидаги ҳадисга биноан қусган қусуғини қайта оғзига олиш билан баробардир. النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ نِسَاءَهُ فِي أَنْ يُمَرَّضَ فِي بَيْتِ عَائِشَةَ. وَقَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: الْعَائِدُ فِي هِبَتِهِ كَالْكَلْبِ يَعُودُ فِي قَيْئِهِ Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳибасини қайтиб олган киши қусуғини қайтиб олган ит кабидир», деганлар. عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: قَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: لَيْسَ لَنَا مَثَلُ السَّوْءِ، الَّذِي يَعُودُ فِي هِبَتِهِ كَالْكَلْبِ يَرْجِعُ فِي قَيْئِهِ Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бизда ёмон хислат бўлмайди. Ҳибасини қайтиб олган қусуғини қайтиб олган ит кабидир», дедилар». (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). 2). Жоиз. Лекин ислоҳ қилишга ҳаракат ҳам қилиш керак. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 06:01 | Савол-жавоблар | 195 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar