Яна ўша мавзу

Ассалому алайкум! Алҳамдулиллаҳ, 5 вақт намозларимга кўшиб, қазо намозларини ҳам ўқиб бораяпман. Сизларга бу борада бир икки саволларим бор. Ижозатингиз ила уларни билдирсам.
1. Мен 5 вақт намоз билан бирга ўша вақтнинг қазосини ҳам ўқияпман. Масалан, бамдодда қазо ва бугунги кунни, пешинда қазо ва бугунги кунни намози. Шу ўқиётган намозимда бомдод вақтидаги намозларимга (казо ва бугунги кун) азон айтиб қолган вақтдаги қазоларимга иқомат айтсам бўладими? Ёки ҳар бир қазо намозига алоҳида азон ва иқомат шартми?
2. Бамдод вақтида аввал олдинги куннинг қазосини ўқиса бўладими? Макрух эмасми?
3. Қазо намозларининг барчаси махфий ўқиладими ёки вақтида ўқиладиган намоз каби пешин ва аср махфий, колганлари ихтиёрийми?
4. 1-ракъатда “Бақара” сурасининг аввалги 8 оятидан кейин, 2-ракъатда “Лайл” сурасини ўқиш мумкинми?
5. Агар куни билан намозларим қазо бўлган бўлса, хуфтонда бу намозларни қандай адо этаман? Яъни, аввал олдинги куннинг ҳамма намозларини, кейин бугунги кун қазолариними? Ёки пешиннинг олдинги ва бугунгиси, асрнинг олдингиси ва бугунгиси кабими?
6. Пешин намози махфий ўқилишини ҳаммамиз биламиз. Лекин, охиридаги «Ла илаҳа иллолоҳу ваҳдаҳу» ва «Оятал курси»ни овоз чиқариб айтса бўладими? Ёки уларни ҳам махфий қилганимиз афзалми?
7. Мен 1-2 кунга катта эшикка бораман. Улар бошқа туманда яшайди. Лекин масофа мусофир бўладиган даражада эмас. Бу ҳолатда у ерда намоз қандай ўқилади, қаср қилибми ёки тўлиқ? Беражак жавобларингиз учун аввалдан раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! 1). Биттаси кифоя қилади. 2). Макруҳ эмас. 3). Махфий ўқилади. 4). Мумкин. 5). Ихтиёрингиз. 6). Махфий қилиш афзал. 7). Чиқадиган остонангиздан кирадиган остонангизгача бўлган масофа 86 кмдан кўп бўлса, қаср қилиб ўқийсиз. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 12:57 | Савол-жавоблар | 144 | Ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar