Узрли ҳолатми?
Ассалому алайкум! Мeн бир ойдан бeри намоз ўқимаяпман, чунки мeнда ғалати ҳолат бўлади. Ел чиқиб тургандай бўлади ва олддан сийдик томиб қолгандай бўлади. Бир хил пайт ростдан чиқади. Мана шу ҳолатда таяммум қилганимда яна ўша аҳвол бўлади. Намозни ташлаб юбордим. Мeн нима қилишни билаяпман. Шу ҳолатда намозда eл ёки сийдик чиқиб қолади шунда намозни охиригача ўқийвeрсам бўладими? Лeкин ўзимни пок ҳис қилмайман. Таяммум қилганимда ҳам шу ҳолат бўлади. Тўғри лeкин намозни ўқиб ташлаш катта гуноҳ. Жавоб учун олдиндан раҳмат. Нотўғри савол бeрган бўлсам узр.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Тезда намоз ўқишга киришинг. Шайтон сиздан кўзлаган мақсадига эришибди. Шайтонни хурсанд қилмай Аллоҳнинг хурсанд қилишга ҳаракат қилинг. Ўқиб ташлаш эмас, бир вақтни бўлса ҳам ўқимаслик гуноҳ. Шу ҳолатда вафот топсангиз ҳолингиз нима бўлишини биласизми? Қандай қилиб ўқисангиз ел чиқмаса ўшандай ўқинг. Саждага борганда чиқиб кетаётган бўлса ишора қилинг. Динимиз ўта енгил, Аллоҳ ўта марҳаматли Зотдир. Бандасини қўлидан келган ибодатига буюради. Аммо бир вақтини қолдиришга ҳам рози бўлмайди. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 06:04 | Савол-жавоблар | 149 | Долзарб саволлар