Адашиш тақдирданми?
Ассалому алайкум! Устозлар, мeн бир нарсага ҳайронман қайсидир китобда ўқиганимда инсон тақдири азалдан ёзилар экан. Бир ҳил инсонларни бутун умр савоб ишлар қиларкан жаннатга озгина қолганда бир марта хато қилиб дўзахга тушаркан. Баъзи одамларники эса шуни акси бўларкан. Мeнинг саволим ўша инсон адашиши тақдирданми? Инсон нима қилмоғи кeрак? Ҳамма ҳам адашадику. Илтимос изоҳ бeрсангизлар.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Шунинг учун ҳар бир инсон ҳидоятни сўраб дуо қилиши, ҳар бир қилган амални Аллоҳ таолонинг розилиги учун қилиш керак. Ҳадисларни шарҳловчи уламоларимиз ўша охирида адашиб кетувчи инсон ҳақида “У аввалги ишларини ҳам Аллоҳнинг розилиги учун қилмаган бўлади” деганлар. Ибн Ражаб Ҳанбалий “Инсоннинг хотимасининг хунук бўлиши инсонлар билмай кишининг ўзига маълум бир қабиҳ иши туфайли бўлади. Уни Аллоҳ билан бандадан бошқа ҳеч ким билмайди” деганлар. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 06:10 | Савол-жавоблар | 141 | Долзарб саволлар