Маҳсулотни насияга бошқаларга олиб бериш

Ассалому алайкум! Ҳурматли Устозлар, Аллоҳим умрларингизни зиёда қилсин. Мени баъзи саволлар доим ўйланириб қийнаб келади. Мен насия савдо (викуп) билан шуғулланаман. Доимо одамларга нима олиб берсам ҳам аввал маҳсулотни 100%га сотиб олиб кейин насияга бераман. Лекин баъзида пулим кам бўлса узоғи 3 кунда беришга кўндириб озгина қарз бўлиб қолиб маҳсулотни насияга бошқаларга олиб бераман. Шу ишим тўғрими? 2). Мен маҳсулотни насияга берсам % да ҳисоблайман масалан 10.000лик маҳсулотни олиб берсам насия бўлганлиги учун бўлиб тўлашга устига 20%да, яъни 12.000 қилиб қайтарасиз дейман. % ҳисоблашимни сабаби аниқ нарх чиқсин дейман. Бу ишим рибо эмасми? Агар рибо бўлса насияда қандай ҳисоблаш йўли шариатимизга хос? Лекин насия муддати кечикса ўша устига белгиланган %дан кўп пул талаб қилмайман. Лекин ҳеч кимга % эвазига қарз бермайман. Саволларим ноўрин бўлса узур. Барчангизни Аллоҳим Паноҳида Асрасин Амин...
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! 1). Насияга олиб насияга сотиш жоиз. 2). Фоизини айтмасдан аниқ нархини айтинг. Ичингизда ҳисоблаб олсангиз зарари йўқ. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 00:42 | Савол-жавоблар | 155 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar