Қуръон ўрганиш курслари

Ассалому алайкум! Ҳурматли ва азиз сайт ходимлари. Мен айни вақтда Москва шахридаман, интернет мақолаларида Қуръон ўргатиш курслари деган мақолага кўзим тушди ва жуда севиндим. У сайтда ёзилишича 20-24 ноябргача хужжатлар қабул қилинар ва гурух 4тадан ошмаслиги 15 ўқувчидан яъни 60 киши дейилган. Бу курсларга талаб жуда катта, лекин ўринлар кам деб ўйлайман. Мени ўйлантирган савол кейинчалик борганлар (1-1.5 ой кейин)бу гурухларга қўшилиб ўқиши ёки яна бошқа гурух ташкил қилиниши мумкунми ёки гурухлар яна келаси йил қайта тузиладими? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат Аллоҳ сизу биздан рози бўлсин.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Таклиф ва эътирозингизни шу мақолани қўйганларнинг ўзларига берсангиз мақсадга мувофиқ бўлади. Ўзбекистон Мусулмонлари Диний Идорасининг [url=muslim.uz сайтига мурожаат қилинг.

26 Май 2022, 06:15 | Савол-жавоблар | 174 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar