Устози йўқ одам
Ассалому алайкум! Устози йўқ одамни устози шайтон бўлади деган гап бор экан. Шу гап асослими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Устози йўқ киши ҳар мақомга йўрғалаши бор гап. Шунинг учун устоздан илм олишда санадга эътибор бериш зарур. Ҳозирги кунда ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан илм силсиласи давом этиб келмоқда. Ўша силсилага уланиш керак. Санад ҳақида Аллоҳ таоло бир ишни ирода қилса, уни сабабларини муҳайё қилиб қўяди. Аллоҳ таоло ислом динини Қиёматгача боқий қолиши ирода қилди ва боқий қолиши учун зарур бўлган нарсаларни ҳимояга олди. Уларнинг биринчиси Қуръони каримдир. Чунки, ааввалги умматлар динининг йўқолиб, уларнинг залолатга кетишларига сабаб бўлган нарса уларга нозил қилинган китобларининг аслий нусхалари йўқ бўлиб кетишидир. Бизнинг динимизни асосий манбайи Қуръони каримни эса Унинг Нозил қилувчиси Аллоҳ таоло ўзи сақлаб қолишни зиммасига олди. Қуръони каримда : Инна наҳну...... оятини нозил қилди. ва бу динимизнинг китобини боқий қолиши кафолатидир. Аллоҳ таоло китоб нозил қилиш билан бирга уни таълим берувчи, тушунтирувчи, амалиётда қўллашни кўрсатиб берувчини ҳам юборди. У зот ҳабибимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдирлар. Бу зот китобнинг маъноларини тўғри ҳолда тушиниш воситаси эдилар. У зотнинг расул қилиб юборилишлари китобни ўзигина кифоя қилмаслиги балки унга тушинтириб берувчини ҳам кераклигини билдириш учун эди. шундай ҳам бўлди. У зот китобнинг тиловат қилиш усуллари билан бирга маъноларини ҳам тушунтирдилар. Китобни аслий ҳолда қолишини Аллоҳ таоло ўз кафиллигига олди. Маъноларини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тушинган ва тушинтирганларидек ҳолда қолиши учун эса, Аллоҳ таоло содран ан содрин илм олиш йўлини жорий қилди ва бу умматдан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тушинтирганларидек ёдлаб қолувчи мисли кўрилмаган хотира соҳибларини ва ўзларидан кейингиларга етказувчиларни чиқарди. Саҳобалар илм олиш мақсадида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ажралмадилар. қовийюзобт ва касийрул мулозамат кишилар майдонга чиқдилар. Али розияллоҳу анҳу: "Мен Қуръондаги қайси оят қаерда нозил бўлгани ва нима учун нозил бўлганини биламан", деганлар. Аббос розияллоҳу анҳумо ҳақларида Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган ҳадисда: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мени бағриларига босиб: "Аллоҳим унга китобни таълим бергин! "дедилар. дейилган. Бу каби дуолар саҳобалардан Муовия, Абу Ҳурайра ва бошқа бир неча саҳоба розияллоҳу анҳумлар ҳақида ҳам айтилган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз умматларига Қуръони каримнинг тиловатини етказганларидек, маъноларини ҳам таълим берганлар. Қуръоннинг лафз ва талафуз қилиш усули бизларгача тавотур йўли билан етиб келганидек, унинг маънолари, фиқҳи ва амалий шакли ҳам тавотур йўли билан етиб келгандир. Жаброил алайҳиссалом ваҳийни қандай омонатдаорлик билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга етказган бўлса, Пайҳамбаримиз ҳам ўшандай ҳолда саҳобаларга етказдилар, улар тобеинларга, тобеинлар табаа тобеинларга улар ўзларидан кейингиларга етказдилар. Ҳар бир ҳадис, этиқод масаласи ва тафсирни ўзидан кейингиларга етказувчи кимдан қандай кишидан етказаётганини баён қиларди. Ушбу силсилани санад дейилади. Ислом дунёга тарқалди. Омонатдорликда ҳам даражалар пайдо бўла бошлади ва илмларни тадвин қилиш зарур бўлиб қолди. Аллоҳ таоло сутни сутга сувни сувга ажратадиган уламоларни пайдо қилди. Улар Қуръон китоб шаклига келтирилгандек, унинг тафсири, фиқҳи, эътиқодий масалалар ва ҳадисларни ҳам китоб шаклига келтирилдилар. Уларнинг китоблари тавотур даражада дунёга тарқалди. Ҳадисни, масалани ва тафсирни баён қилишда айтгувчи ўз санадини айтишга хожат қолмади. Китобга ҳавола қилса бўлди. Лекин фаҳм саҳиҳ бўлиши учун илмнинг содран ан содрин бўлиш силсиласи эса, қиёматгача давом этаиши зарур. Латифа. Ҳилкар намоз ўқиш. Бу йўл энг ишончли ҳамда баракотли йўлдир Шунинг учун уламоларимиз китоб мусаннифларигача бўлган санадларини давом эттирганлар ва уларгача бўлган силсилани олий бўлишларига ҳаракат қилганлар ва ўзларидан китоб соҳибларигача бўлган санадни ёзиб рисолача шаклига келтирганлар. Уни истилоҳда бони фатҳаси билан "сабат" дейилади. Асботга жамлашади. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 06:25 | Савол-жавоблар | 172 | Долзарб саволлар