Отанинг қарзи

Ассалому алайкум! Отам божасининг куёвидан қўй олиб боқамиз деган ниятда пул олгандилар, аммо ярим йил ўтмай тоғда ўша қўйлар ярими касалланган яримини бўрилар еб қўйган. Пул берган куёв пулларимни қайтиб беринг деб келдилар, аммо отам пулингни мен ҳаржламадим олган қўйлар йўқ бўлди ўзимникилар ҳам ўлди деб қайтиб бермадилар. Мана 2 йилдирки уларни қўлидаги опачамни эри ҳам қайноналари ҳам жон ҳолатига қўймайди, пулларимизни поччанг қайтиб берсин деб. Аммо отам бу мавзуни ўзи учун ёпган. Мен Алҳамдулилаҳ намоз ўқийман, охиратга қоладиган қарз ҳақида ўқиган эдим. Отам учун отамнинг бўйниларида бу қарз бўлишини хоҳламайман. Шунинг учун фарзанд бўлиб бу қарзни мен ва онам отамга билдирмай тўласак бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Шундай қилсангиз келинни ҳам азобдан қутқарган бўласиз. Валлоҳу аълам!

8 Май 2022, 01:34 | Савол-жавоблар | 240 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar