Аҳли илм ҳақида

Ассалому алайкум! Ҳозир ўзим Россия давлатидаман, Жаҳонгир қори Неъматов ва Ҳасанхон қори Яҳё Абдулмажидовнинг онлайн тажвид дарсини ўрганаяпман, у дарсликда берилган маълумотларни ёзма равишда ўзим ёзиб бораяпман, у кишининг дарслигини тугатганимдан кейин "Қуръон ўқитиш ва ёдлаш усуллари" китобидан тажвидга доир маълумотларни олиб битта мавзуни энг камида 3 та ёки 4 та манбадан олиб мукаммал қилиб тайёрлаб бир биродаримга Аллоҳ розилиги учун илм тўплаб берсам бўладими бу таклифни биродаримнинг ўзи айтди шу тутган йўлим тўғрими, агар шундай қилсам, садақаи жория ҳукмида ўтадими, кейинчалик иншаАллоҳ бошқа илмларни ҳам ишончли манбалардан йиғиб мавзуларни бойтиб ёзма илм тарқатишда ҳаракат қиламан агар нотўғри бўлса сиздан илтимос қилиб қоламан менга ёзма илм тарқатишда ўзингизнинг маслаҳатингизни берсангиз. Мен фойдаланмоқчи бўлган манбалар шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг китоблари, интернет саҳифаларидан. Кейин яна Қирғизистонлик Абдуллоҳ домланинг рўхсатлари билан илм нури саҳифасидаги дарсликлардан фойдаланмоқчиман. ИншаАллоҳ келажакда китоблар ёзиш ниятларим бор.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бемалол. Валлоҳу аълам!

8 Май 2022, 01:02 | Савол-жавоблар | 155 | Китоблар
|
Boshqa savol-javoblar