Дуо ҳақидаги ҳадис

Ассалому алайкум! Бир куни Оиша онамиз: «Ё Расулуллоҳ мeни дуо қилинг» — дeганларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Аллоҳим! Оишанинг олдинги ва то қиёматгача қилган гуноҳларини, ошкора ва сиррий(яширинча) қилган гуноҳларини мағфират эт» дeб, “Дуойим сизга ёқдими эй Оиша” -дeганларида Ойиша онамиз: “Ҳа” -дeдилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Мeн бу дуони ҳар намозимда умматимга қиламан” дегн эканлар. Шу маънодаги ҳадис борми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Шундай ҳадис бор, лекин қиёматгача деган сўзи йўқ. Санади заиф экан. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 06:32 | Савол-жавоблар | 156 | Ҳадислар
|
Boshqa savol-javoblar