Кўнгил тоза бўлса бўлди

Ассалому алайкум! Мени, баъзи бировлар «кўнгил тоза бўлса бўлди, намозни насиб қиганда ўқийман» дейишлиги ўйлантириб қўяди. Шу қатори яқин одамим ҳам шундай деб қолди. Мени назаримда бу каззоблик ёки мунофиқликка ўхшаб қолябди. Бундай гапирадиганлар ҳақида динимиз қандай фикрда?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Намозни фарзлигини тан олиб, "Аллоҳ буюрганлигига иқрорман, нафсим бузуқлигидан ўқимаяпман" дейиш билан “қалбим пок бўлса бўлди, намозни ўқиш шарт эмас” деб уни инкор қилиш орасида фарқ бор. Биринчисида фосиқ бўлсада мусулмонлигича қолади. Иккинчисида фарзни инкор қилгани учун диндан чиқади. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 06:39 | Савол-жавоблар | 144 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar