2670-Савол

Ассалому алайкум! 2670-саволда ғусл қилаётганда тахорат синса ғусл қилса ҳам намоз ўқиб бўлмайди деб ёзилипти, агар тахоратсиз инсон ғусл қилиб тахорат қилмаса намоз ўқиб бўлмайдими? Мен шу пайитгача тахоратсиз ғусл қилсам, ғуслдан кейин тахорат олмастан намоз ўқир эдим. Ғусл қилиш билан тахоратдан озод бўлинмайдими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Саволда келгандек ғуслнинг орасида таҳорат синадиган амал бўлса у ғусл билан намоз ўқиб бўлмайди, лекин жанобатдан пок бўлади. Ғусл давомида таҳорат синмаса у ғусл таҳорат ўрнига ҳам ўтади. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 06:39 | Савол-жавоблар | 181 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar