Қурбоник ҳақида

Ассалому алайкум! Ҳурматли ва қадрли устозлар, дўстим қўлида нақд маблағи йўқлиги учун 2 йил кетма-кет қурбонлик қилмади. Лекин дўстимни  3000$ пули икки кишида қарзда осилиб турибди. Қарздорлар ҳалол инсонлар, унишига кўзи етади. Сайтдаги саволлардан билишимизча қўлида нақд пули йўқ нисоб эгаси қарз олиб қурбонлик қилса бўлар экан. Дўстимни икки йил қилмаган қурбонлиги учун нима қилиши керак? Аввалдан раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Нисобга эга бўлиб, моли бировларда қарзда бўлган киши қурбонлик миқдоричасини олиши керак. Бундай қилмаган бўлса, икки йиллик учун ўртача икки қўйнинг қийматини садақа қилиш зиммасига вожиб. Қолдирилган қурбонликни қурбонлик қилиш билан қазоси ўталмайди. Пулини садақа қилинади. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 06:42 | Савол-жавоблар | 141 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar