Гумонми ёки бошқа нарса?
Ассалому алайкум! Ёшим 16тида. Мен таяммум қиламан, таҳорат қилишликка аҳволим тўғри келмайди. Кўпинча таяммум қилаётганимда гумон бўлади. Олдидан сийдик келгандай бўлади ва орқадан ел келгандай бўлади. Бу ростми ёки шундай туюлдими билмайман, балки бу гумондир. Намоз ўқиётганимда ҳам шундай бўлади, шунда намозни бузиб бошидан яна таяммум қиламан. Шу ҳолат беш маҳал намозларда бўлади. Кўнглим тўлмагунича таяммум қилавераман. Шундай ҳолартларда намозни бузишим тўғрими? Мен намозни ўтириб ўқийман. Белим қийшайган яъни «Мушак дестрофияси» касалига учраганман. Мен анча йиллардан буён шундай аҳволдаман. Беш йилдан буён юришдан тўхтаганман, шундай ўтирган ҳолимда нажас келадиган жой босилиб турганига чиқиб кетгандай бўладими ёки бу шайтоннинг васвасасими? Ёки бундай бўлиши аҳволга боғлиқми? Жавоб учун олдиндан раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Аллоҳ беморлигингизни ажрини зиёда қилиб берсин. Сизни ҳолатингизни биздан кўра ўзингиз яхши биласиз. Шундай бўлсада айтишимиз мумкин бўлган гап, шариатимиздаги қоида; борлиги аниқ бўлган таҳорат гумон билан кетган ҳисобланмайди. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 06:42 | Савол-жавоблар | 181 | Долзарб саволлар