Интернет орқали пул тикиш

Ассалому алайкум! Мани кўпчилик танишларим телефонларида онлайн покер ўйинини соатлаб, кунлаб ҳам ўйнаб юришади ва ундаги ўйинда ютиб қолишса, ўша онлайн пулларини ўзимизни пулга келишиб, бошқа ўйинчиларга сотишаркан. Ман “бу қимор, нотўғри иш қивоссила” деганим билан қулоқ солишмаяпти. «Бундан келган пулни уйимга олиб кирмиманку барибир» деб ўзларини оқлашади. Илтимос шу тўғрисида шариатнинг ҳукмини билдирсангиз. Зеро, инсофга келишса.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Шариатимизда қимор ўйнашнинг ўзи ҳаром. Ютиб олса ютуғини ейиш яна бошқа бир ҳаром. Уларнинг гапидан доим ютказадиган одам ҳалол иш қилаётган дек бўлади. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 07:00 | Савол-жавоблар | 147 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar