Жин текканми

Ассалому алайкум! Ёшим 22 да, турмушга чиқмаганман. Мен ухлагани ётган пайтимда ўнгимдагидек бўлгани сингари қандайдир қора кийимли мавжудотларни кўрар эдим ва улар менга эркак овозида гапиради, оёқ қўлларимни қимирлата олмай қоламан. Рўза айёми келди бундай воқеа такрорланмас деган умидда эдим. Лекин бугун яна шундай ҳолат юз берди. Рўзадор ва таҳоратли ҳолда, ётишдан олдин фотиҳа, оятал курси ва нас ва фалақ сураларини ўқиб ётсамда такрорланди. Менга жин теккан бўлиши мукинми? Нима қилишни маслаҳат берган бўлар эдингиз?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сизга ҳеч нарса қилмаган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кунлик суннатлари, тонгги-тунги зикрларни ўрганиб уларга маҳкам амал қилинг. У зотнинг суннатларига мустаҳкам бўлган инсонда қўрғон ҳосил бўлиб, жину шайтонлар зарар бера олмайди. Валлоҳу аълам!

13 Май 2022, 21:08 | Савол-жавоблар | 159 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar