Тилла бўлмаган тақинчоқлар

Ассалому алайкум! Тилла, кумуш, бўлмаган, бужитерия, темирдан ясалган тақинчоқларни  аёллар тақиши мумкинми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Ҳанафий мазҳабида мумкин эмас. Бошқа мазҳабдагилар жоиз дейишган. Эркаклар учун тақинчоқлардан фақатгина узук жоиз. У ҳам бўлса кумуш бўлиши шарти билан. Бошқа, метал ёки пластик ёки мато ёки тери каби нарсалардан ясалган тақинчоқлар ҳалол эмас.
“Жавҳара” китобида : “Темир, мис, қўрғошиндан узук тақиш эркаклар учун макруҳ(таҳримий)” дейилган.
“Фатавои Ҳиндия” китобида : “Аёллар зийнат учун сочларига темир, мис, қўрғошин кабилардан ясалган тақинчоқларни тақиши жоиз. Улардан ясалган билакузукни тақиш ҳам жоиз” дейилган. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 07:08 | Савол-жавоблар | 147 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar