Вояга етмаганнинг молидан закот

Ассалому алайкум! Мени иккита қиз жиянларим бор. Вояга етмаган, отаси қазо қилган, онаси хаёт. Шу вояга етмаган қизларга эхсон ва закот деб пул беришган, шу пулга қизларга атаб катта бўлса тақади деб тилла тақинчоқ сотиб олиб қўйишди. У тилла тақинчоқлар онасида туради. Шу тақинчоқлар хаммаси қўшилганда яъни онасиники ва икки қизники нисобдан ошади, шу тақинчоқлардан закот бериладими. Тилла тақинчоқлар қизларга атаб олингани ўзиники хисобланадими ёки онаси назоратида бўлгани учун онасиники хисобланиб хаммаси қўшиб закот чиқариладими. Ёки қизларга атаб олингани сабабли улар вояга етмагани учун алохида қилиб, фақат онасиники нисобга етган бўлса шундан закот бериладими.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Вояга етмаганларнинг молларидан закот чиқарилмайди. Онасининг ўзини мулки нисобга етган бўлса шундан закот берилади. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 07:13 | Савол-жавоблар | 149 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar