Қандай насиҳат қилинади?

Ассалом алайкум! Мани яқин танишимни амакиси 2007-йилда Ислом динидан чиқиб насроний динига ўтган. Шуни дeб оиласида кўп жанжаллар бўлди. Энди эса шу одам қариб қолган 80 ёшли отасини шу динга ўтишга мажбурламоқда. Шу сабабли отасини уйида жанжалар бошланган. Уни қивотган иши тўғрими? Яна гапларини орасида бизни динимиз ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ёмонлаб ўзини динини мақтаб гапираркан! Бу инсонларга қандай йўл билан иймонга кeлтирса бўлади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Тегишли органларга мурожаат қилинглар. Аввало маҳалла оқсоқоли ва участковойлардан бошланглар. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 07:15 | Савол-жавоблар | 163 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar