Уй учун тўплаган пулдан закот

Ассалому алайкум! Мeн катта ўғилман уйланганман, 2 та укам бор квартирада турамиз. Уй олиш учун пул йиғяпман, уй бизага жуда зарил, шу йиғилган пулдан закот бeриладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Нисобга етган ва етганига бир йил бўлган бўлса, закот беришингиз фарздир. Чунки сиз шунча маблағ эгаси ҳисобланасиз. Закот беришдек фарз ибодатини қилгач, Аллоҳдан уни қабул қилишини ва баракотини ҳаётингизда нмаоён бўлишини сўранг.  Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 07:15 | Савол-жавоблар | 137 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar