Беморлигим сабаб рўза тутолмаяпман
Ассалому алайкум! Азизлар Сизларни Рамазон ойи билан муборакбод этаман! Ман 2002-йилдан бери хидоят йўлидаман. Доимо намоз ва рўзаларни тўкис адо этиб келганман. 2014 йилда менда бош мия саратони аниқланди, 2015-йилда жаррохлик амалиёти амалга оширилди. Лекин ўсимта тўлиқ олиб ташланмади, сабаб жуда чуқурга ўсиб кетган экан. Хозирги кунда II-гурух ногирониман. 3 йилдан бери ишсизман, нафақа оламан 4 нафар вояга етмаган фарзандим бор. Врачларнинг тавсиясига кўра калорияси юқори маҳсулотларни доимо истеъмол қилиб туришим зарур. Шунга рўза тутолмайман. Фидя хам тўла олмайман, чунки ночор ахволда хаёт кечираман. Шунга саволим ушбу зиммамдаги қарзни қандай бажариш мумкин?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Бундай ҳолатда истиғфор айтасиз, қодир бўлганингизда берасиз. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 07:19 | Савол-жавоблар | 148 | Долзарб саволлар
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Бундай ҳолатда истиғфор айтасиз, қодир бўлганингизда берасиз. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 07:19 | Савол-жавоблар | 148 | Долзарб саволлар