Футбол ҳисобини айтиш

Ассалому алайкум! Мен ишхонада ишлайдиган шеригим билан сухбатлашиб турганимдан футбол хақида гап кетиб, эртага футбол бор Тоттенхем-Реал Мадрид деди нима деб ўйлисиз, хисоб қанақа бўлади деди. Мен 2-1 Тоттенхем фойдасига бўлади дедим. Кейин бирдан яқинда эшитган маъруза эсимга тушиб қолди. Кейин мен фол очиб гапириб қўймадимикин деб ўйлаб қолдим. Ўша захоти “тахминимча шунақа хисоб бўлса керак” деб қўйдим. Шунда гунохкор бўлиб қолмадимми?
2. Ишдалигим сабаб  пешин, аср, шом намозларини ўқиш имконияти йўқ, уйга келганимда ўқиб оламан. Шундай қилишим тўғрими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! 1). Бу фол бўлмасада, бундан сақланинг. 2). Аллоҳ таоло беш вақт намозни вақтида ўқишни фарз қилган, намозни қолдиришга узр йўқ. Қазосини ўқиб беришингиз фарз. Ҳозир сиз айтган ҳолат намозга узр бўлмайди. Валлоҳу аълам! Қуйидаги линкда берилган жавобларни ўқинг. https://savollar.islom.uz/smf/index.php?topic=26951.0 https://savollar.islom.uz/smf/index.php?topic=20762.0 https://savollar.islom.uz/smf/index.php?topic=28590.0

29 Апрел 2022, 12:52 | Савол-жавоблар | 148 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar