Тамаки тутуни

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, қилаётган яхши амалларингидан Аллоҳ рози бўлсин. Саволим шуки мен спиртли ичимликлар дўконида ишлайман табиийки тамаки ҳам сотилади. Мижозлар сотиб олаётганда албатта тутатиб олишади ва таббийки тутуни хонага киради. Шу холда рўзам очиладими?
2-саволим : мен спиртли ичимлик сотганим учун рўзани 14-кундан бошлаб тутдим. Тутолмаган кунларимни рўза ойи тугагандан кейин тутиб бераманми? Бошдан тутмаганим сабаби: ҳам ароқ сотиб хам тутса катта гуноҳ деб ўйлардим. Шу сайтда тутса бўлади деган жавобингизни ўқиб мана тута бошладим. Жавоб учун каттакон раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Қасддан хидламасангиз рўза очилмайди. Рамазон кунларида, хусусан ифтор вақтларида, охирги ўн кунликда дуолар мустажоб бўлишида шак бўлиши мумкин эмас. Аллоҳ таолодан бошқа ҳалол-покиза касб, ҳалол йўлларга сарфлаш, бу дунёда фаровон ҳаёт кечирилгандек охриратда ҳам Ўзининг жаннатига, жамолига муяссар қилишини сўранг. Бу нарсалар Аллоҳ таолога ҳеч ҳам қийин эмас. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 07:22 | Савол-жавоблар | 150 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar