Намоз ўз вақтида адо этилмаса?

Ассалому алайкум! Ҳарбийман, лекин қонун бўйича ҳам, кундаликдаги иш вақти бўйича ҳам намоз ўқишга ман этилган (вақт йўқ), лекин шу беш вакт намозни қазо намози сифатида адо этсам тўғри бўладими? Қазо намозига қандай ният қилинади? Олдиндан раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Ҳаётда шундай ҳолатлар бўладики инсонга охират иши билан дунё иши тенг келиб қолади. Аслида бу Аллоҳ таолонинг имтиҳонидир. Аллоҳ таоло сизга ҳам шундай имтиҳонларни бераётган бўлиши мумкин. Сиз имкон қадар вақтида ўқишга ҳаракат қилинг. Бордию, аниқ шаръий сабаб билан қазо бўлса, тартиби билан қазосини адо этасиз. Қазо намозларига “энг охирги қолдирган фалон намозини ўқишга ният қилдим” дейилади. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 07:26 | Савол-жавоблар | 175 | Ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar