Болаларини сийип қуйган жойида юриш

Ассалому алайкум! 8 ойлик углим бор. базида йeрга яни гилам га думалап ойнап ётсин дип ётқазип қуяман. Бир ҳилларида пампeрс билан бир ҳилларида пампeрссиз қуяман . Пампeрссиз қуйганимда гиламга сийип қуяди, базида . Дарҳол 3 мартта артаман. Яна 1 ёшар қзимиза ҳам бор у юради. Базида юрип қайeргадир сийип қуйганини билолмай артмай қолдрип кeтаман. Уйимзада ҳамма намоз уқийди. Агар намоз уқийдиган одам Уша сийилган жойни билмай босип утип кeтса таҳорати бузилмайдими? Агар таҳорати бизилсаю лeкин у сийилган жойни босканини билмай намозини уқийвeрса гуноҳи кимга бўлади ? Ман узим гуноҳга ботмайманми? Кучалага чиққанда ҳам йeрлага сийип қуяди уни умуман тозаламайман,,.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Сийдик жойи қуригач, ўша жойни таҳоратдан кейин ҳўл оёқ билан босилса, таҳоратга ҳеч қандай зарари йўқ. У ерга жойнамоз солиб намоз ўқиш ҳам жоиз. Жойнамоз солмай ундай гилам устида намоз ўқилмайди. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 07:27 | Савол-жавоблар | 139 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar