Марҳумнинг қазо рўза ва намозлари

Ассалому алайкум! Ҳурматли азиз устозлар, мархум инсонни қазо намоз ва рўзасини адо қилишни пул миқдорида тушунтириб беринглар.  Қандай бажаришни талим беринг. Отамни 23 йиллик қазо намоз ва рўзалари бор. Отам учун адо қилмокчиман. Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Ҳар бир фарз ва витр намози учун икки килодан буғдойнинг нархини ҳисоблаб бераверинг. 23 ни 365га ва чиққанини 6 га кўпайтириб, чиққан сонни икки кило буғдой нархига кўпайтиринг. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 07:28 | Савол-жавоблар | 151 | Ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar