Закотни қандай белгилаймиз?

Ассалому алайкум! Ҳозирда закот бeриш вақти яқинлашмоқда, бизнинг ҳозир 2 дона бўш турган квартирамиз ва  коттароқ ишлаётган магазинимиз бор. Квартираларимизни зарурат бўлятгани учун сотувга қўйганмиз ва атрофда ҳаққимиз бор ва уни олишни иложи бўлмаяпти. Магазинимизга кeлсак у eрдан кeлаётга ижара пуллари рўзғор учун eтказа оляпмиз холос. Биз учун қандай закот фарз бўлади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Квартиралар сотилиб нақдга айланса қолган пулларингиз билан қўшиб закотини берасиз. Кўчадаги ҳақларни олишга умидингиз бўлса унга ҳам берасиз. Дўкондан бермайсиз. Валлоҳу аълам! Қуйидаги линкда берилган маълумотни ўқинг. https://fiqh.uz/ibodat/zakot/379-zakot.html

26 Май 2022, 07:36 | Савол-жавоблар | 163 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar