Рўза тутсам қайтаришяпти

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, муборак Рамазон ойи барчамизга муборак бўлсин. Саволим мeнинг эмизикли фарзандим бор. Аллоҳга бeҳисоб  шукроналар бўлсин мeн ҳам фарзандим ҳам қийналмаган ҳолда рўза тутаяпман. Базилар "тутма, мумкин эмас, гуноҳ бўлади" дeб мeни рўза тутишликдан қайтаришяпти. Улар бу билан ўзлари гуноҳкор бўлиб қолишмаяптими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Улар ким бўлишидан қатъий назар катта гуноҳга журъат қилибдилар. Аллоҳ таоло бир ой фарз қилган амални “тутма, мумкин эмас, гуноҳ бўлади” дейишида куфрнинг хавфи бор. Сиз Аллоҳ таолога итоат қилиб рўзани тутинг ва уларга чиройли йўллар билан тушунтиринг. عَنِ الْحَسَنِ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ  صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم: لَا طَاعَةَ لِمْخْلُوقٍ فِي مَعْصِيَةِ الْخَالِقِ. رَوَاهُ ابْنُ أَبِي شَيْبَةَ. (متفق عليه) Ҳасандан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Холиқнинг маъсиятида махлуққа итоат йўқ» – дедилар”. Ибн Абу Шайба ривоят қилган. (Муттафақун алайҳ) Яъни, бандани рози қиламан деб, Аллоҳ таолони норози қиладиган нарсани қилиб бўлмайди. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 07:42 | Савол-жавоблар | 139 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar