Сафардаги рўза
Ассалому алайкум! Рамазон ойи муборак бўлсин. Аллоҳ рамазондан гуноҳларимиздан пок ҳолда чиқишлигимизни сиз азизларимизга ва барча мусулмонларга насиб этсин. Савол: Рамазон ойида сафар қилишимизга тўғри кeлиб қолса рўза тутишга қодир бўлсак рўза тутсак кароҳияти йўқми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Албатта, агар имкон бўлса тутгани яхши. Рамазондан кейин қазосини тутган одамдан рўза соқит бўлади, лекин Рамазон ойининг фазилати топилмайди. Агар ўша куннинг рўзасини тутишни ният қилмаган ва ҳеч нарса емаган бўлса, бу юртга қуёш тиккага (қиёмга) келмасидан олдин кириб келиб, рўзани ният қилса, ўша кунги рўзаси жоиздир. Мабодо қуёш қиёмдан ўтганидан кейин кириб келса ёки муқимликни ният қилса, унда ўша куни рўза тутмай, кейин қазосини тутиб беради. Чунки қуёш қиёмга келгунига қадар овқат емаган одам ният қилса, нияти жоиз ва рўзаси рўза бўлади. Кун тиккага келгандан кейин эса, жоиз эмас. وَلَوْ نَوَى مُسَافِرٌ الْفِطْرَ أَوْ لَمْ يَنْوِ فَأَقَامَ وَنَوَى الصَّوْمَ فِي وَقْتِهَا قَبْلَ الزَّوَالِ صَحَّ مُطْلَقًا وَيَجِبُ عَلَيْهِ الصَّوْمُ لَوْ كَانَ فِي رَمَضَانَ لِزَوَالِ الْمُرَخِّصِ «Мусофир рўза тутмасликни ният қилди ёки ният қилмади. Сўнг муқим бўлиб, заволдан олдин рўза тутишни ният қилса, рўзаси дуруст бўлади. Агар шу ҳолат рамазонда бўлса, зиммасига рўза вожиб бўлади. Мусофирликдаги рухсат бекор бўлгани учун». (Роддул муҳтор). Мусофир сафардан қайтганидан кейин рўза тутишга қуввати бўла туриб, рўзанинг ўрнига фидя (яъни 1 килограмм 700 грамм буғдойнинг пули) бериши кифоя қилмайди. Қазосини тутиш зиммасига вожиб бўлади. Агар доимий касаллиги туфайли рўзасини тута олмаса, фидя беради. أَيَّامًا مَّعْدُودَاتٍ فَمَن كَانَ مِنكُم مَّرِيضًا أَوْ عَلَى سَفَرٍ فَعِدَّةٌ مِّنْ أَيَّامٍ أُخَرَ وَعَلَى الَّذِينَ يُطِيقُونَهُ فِدْيَةٌ طَعَامُ مِسْكِينٍ فَمَن تَطَوَّعَ خَيْرًا فَهُوَ خَيْرٌ لَّهُ وَأَن تَصُومُواْ خَيْرٌ لَّكُمْ إِن كُنتُمْ تَعْلَمُونَ «Саноқли кунлар. Сизлардан ким бемор ёки мусофир бўлса, бас, саноғини бошқа кунларда тутади. Уни қийналиб тутадиганлар зиммасида бир мискин таоми фидя лозимдир. Ким яхшиликни ўз ихтиёри ила қилса, ўзи учун яхшидир. Агар билсангиз, рўза тутмоғингиз сиз учун яхшидир». (Бақара 184 оят). Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 07:42 | Савол-жавоблар | 160 | Ибодатлар