Қурбақани тажриба қилиш

Ассалому алайкум! Ўқув юртларида қурбақани тажриба сифатида тирик ҳолида, юқори жағини кeсиб орқа миясига сим киргизади ва қорнини кeсиб юрагини олади. Бу ишда мeн ҳам иштирок этсам бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Ҳамма нарса инсон учун яратилган. Тиб илмини ўрганиш мақсадида ҳайвонларда тажриба ўтказиш ва ёриб кўриш жоиз. Бу албатта зарурат даражасида бўлиши керак. Бошқа ҳолатларда жоиз эмас. حَدَّثَنَا أَحْمَدُ بْنُ يَعْقُوبَ، أَخْبَرَنَا إِسْحَاقُ بْنُ سَعِيدِ بْنِ عَمْرٍو، عَنْ أَبِيهِ أَنَّهُ سَمِعَهُ يُحَدِّثُ عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضيَ اللهُ عَنْهُمَا أَنَّهُ دَخَلَ عَلَى يَحْيَى بْنِ سَعِيدٍ وَغُلَامٌ مِنْ بَنِي يَحْيَى رَابِطٌ دَجَاجَةً يَرْمِيهَا، فَمَشَى إِلَيْهَا ابْنُ عُمَرَ حَتَّى حَلَّهَا، ثُمَّ أَقْبَلَ بِهَا وَبِالْغُلَامِ مَعَهُ فَقَالَ: ازْجُرُوا غُلَامَكُمْ عَنْ أَنْ يَصْبِرَ هَذَا الطَّيْرَ لِلْقَتْلِ، فَإِنِّي سَمِعْتُ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ نَهَى أَنْ تُصْبَرَ بَهِيمَةٌ أَوْ غَيْرُهَا لِلْقَتْلِ Бизга Аҳмад ибн Яъқуб сўзлаб берди: «Бизга Исҳоқ ибн Саъид ибн Амр хабар қилдики, у отасининг шундай деб сўзлаб бераётганини эшитган экан: «Ибн Умар розияллоҳу анҳумо Яҳё ибн Саъиднинг ҳузурига кирса, Яҳёнинг фарзандларидан бири бир товуқни (боғлаб) қўйиб, унга (ўқ) отаётган экан. Ибн Умар бориб, уни бўшатди ва уни ҳам, ёнидаги болани ҳам олиб келди да: «Мана бу қушни ўлдириш учун боғлаб қўйгани учун болангизнинг таъзирини беринглар! Чунки мен Набий соллаллоҳу алайҳи васалламниниг ҳайвон ёки бошқа жониворни ўлдириш учун боғлаб қўйишдан қайтарганларини эшитганман», деди».  حَدَّثَنَا أَبُو النُّعْمَانِ، حَدَّثَنَا أَبُو عَوَانَةَ، عَنْ أَبِي بِشْرٍ، عَنْ سَعِيدِ بْنِ جُبَيْرٍ قَالَ: كُنْتُ عِنْدَ ابْنِ عُمَرَ فَمَرُّوا بِفِتْيَةٍ أَوْ بِنَفَرٍ نَصَبُوا دَجَاجَةً يَرْمُونَهَا، فَلَمَّا رَأَوُا ابْنَ عُمَرَ تَفَرَّقُوا عَنْهَا، وَقَالَ ابْنُ عُمَرَ: مَنْ فَعَلَ هَذَا؟ إِنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ لَعَنَ مَنْ فَعَلَ هَذَا Саъид ибн Жубайрдан ривоят қилинади: «Ибн Умарнинг олдида эдим. У бир товуқни (боғлаб) қўйиб, унга (ўқ) отаётган йигитлар[ёки бир неча киши]нинг ёнидан ўтди. Улар Ибн Умарни кўришлари билан уни ташлаб, тарқалиб кетишди. Ибн Умар: «Буни ким қилди? Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай қилганни лаънатлаганлар!» деди».  (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 07:43 | Савол-жавоблар | 152 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar