Рўза тутиш қоидаси хақида

Ассалому алайкум! Мeн ҳозир Японияда ўқиб ишлeман Аллоҳга шукур. Ухлаш вақтим озроқ сахарликни ухлашдан олдин ният қилиб тутсам бўладими?
2- Япония вақт Ўзбекистон вақти билан 4 соат фарқ қилади. Яъни Японияда соат 3:00 бўганда Ўзбекистонда 7:00 бўлади. Шундан келиб чиққан ҳолда Японияда 3:00 дан тутсам бўлавeрадими? Жавоб учун олдиндан раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! 1). Бўлади. 2). Ҳар ким ўзи турган жойнинг тақвимига қараб тутади. Яқинингиздаги масжиддан бамдоднинг кириш вақтини сўраб олинг ва ўша вақт бўлгунича саҳарлик қилишингиз мумкин. Вақт бўлишидан 5-6 минут аввалроқ еб-ичишни тўхтатиб ният қилинг. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 07:43 | Савол-жавоблар | 163 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar