Соқолга масҳ тортиш

Ассалому алайкум! Мeн бир илмли кишидан эшитиб қолдим. Таҳорат вақтида юзда соқол бўлса юзни ювиш фарз бўлганидeк соқолга ҳам масҳ тортиш фарз бўлар экан. Бу тўғрими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! «Икки лабнинг ва буруннинг уст қисмлари ҳам юздан ҳисобланади. Қош, киприк, мўйлаб, юздаги қиллар, пастки лабнинг ўртасига чиқадиган туклар (мўйлар) ва соқолнинг юздаги қисмини ювмоқ ҳам фарздир». ("Кифоя" китобидан). Юздан осилиб турганини ҳилол қилинади. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 07:46 | Савол-жавоблар | 169 | Таълим ва мутаъаллим
|
Boshqa savol-javoblar