Фосиқ кимсаларга яхшилик

Ассалому алайкум! Биз яҳудий ва насронийларга яхшилик қилиш кeраклигини биламиз, аммо фосиқ кимсаларга яхшилик қилиш кeракми?
2). Агар фосиқларга яхшилик қилиш кeрак бўлса қай йўл билан ва қай пайтларда? Илтимос маслаҳат бeринг.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Гуноҳга васила бўлмайдиган барча ишларда унга яхшилик қилинаверади. Мусулмон киши бунда "Аллоҳ таоло мен сабабли бу бандага ҳидоят берса" деган умид биланн ҳаракатда бўлади. Энг яқин дўстингизни икки фарзанди бўлиб бири солиҳ, бошқаси фосиқ бўлса, дўстингизни ҳурмати иккисига ҳам бир хилда муомала қилишингизни тақозо қилади. Ҳаётда шундай ҳам бўлади. Гоҳида фосиққа қилинган хайри эҳсон, яхшиликни фосиқ фарзанд нотўғри тасарруф қилаётгани эътиборидан дўстингизнинг ўзи баъзи нарсаларда ундан четроқ бўлишни тавсия қилади. Худди шунингдек барча махлуқотлар Аллоҳ таолонинг махлуқи, бандалари эканлигининг эътибори билан иззат икром ва яхши муомалага лойиқ ҳисобланади. Лекин Аллоҳ таоло ҳам Ўзига итоатсиз бўлган бандаларидан фисқ-фужур, бузуқ эътиқод каби баъзи ишлардагина узоқроқ бўлишимизга буюради. Қолган ишларда солиҳга қилинадиган муомалаларнинг барчаси унга ҳам қилинади. Дўстимизнинг фосиқ фарзандини тавба қилиши, охир оқибати жаннат бўлишини қанчалик хоҳласак ва шунга эришиш учун қанчалик панду насиҳат, моддий ва маънавий ёрдамлар қиладиган бўлсак, бошқа дин вакилларига ҳам худди шундай ҳолатда бўлишимиз керак. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 07:49 | Савол-жавоблар | 160 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar