Рўза ойида нима ҳаром нима мумкун?

Ассалому алайкум! Ҳурматли илм аҳли, рўза вақтида нима ҳарому нима ҳалол? Калбаса ва шунга ўхшаш нарсалар ҳақда ёзсангиз. Жавоб учун раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Агар баъзи бир таомлар ҳақида сўраётган бўлсангиз Ислом шариатида бошқа диндагилар каби “Рўзадор фалон нарсани ейиш, фалонни емаслик керак” деган жойи йўқ. Албатта ейиш бамдоднинг вақти кирмасдан тўхтатиш, шомнинг вақти кириши билан бошлаш холос. Аллоҳ таоло ҳалол қилган нарсаларни барчасини ейиш жоиз. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 07:58 | Савол-жавоблар | 156 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar