Ажрашганим мақулми?
Ассалому алайкум! Бу саволни бераётганимдан ўзим уятдаман Инша Аллоҳ Аллоҳ тўғри йўлни шу йўл блан кўрсатсин менга Мен ёшлик пайтларим билмсизлик қилиб замонавий оилага келин бўламан дердим доим ва шундай оилага келин бўлдимки айтганларимга минг пушаймон едим. Қайнонам ниҳоятдда биддиятчи бирор эримга яра чиқса ўчоқ ичига шамлар ёқади. Қайниопам хам биз билан туради эри 3та боласи бор. Эри сафардалиги сабаб бирга яшаймиз эри келганда хомиладор бўлиб эри йўқ деса хам қайнонамни гапи билан хомиласини олдирди ва беэтиборлик билимсизлик оқибатида норасидани олиб келиб итларга едириб юборибди. Қайнотам ичкиликка берилган уйда хам ичади болалар нима бу менга хам деса уларга хам ичиради эрим хам шундай инсон бу оиладагилар на фарзларни ва на суннатларни билишади Аллоҳга ва расулига мухаббат хам йўқ дек гўё пайғамбаримиз шундай қилган экан деб пайғамбар суннатларини гапирсам пайғамбарлариз йўқ хозир, ўлиб кетишган дейди. Қайнонам инсонни қалбини Аллоҳдан бошқа хеч ким билмайди кўрмайдику балки мен адашётгандирман гунохкор бўлиб ёки бирор гунохларига шерик бўлиб қолишдан болаларим шу тарбияда катта бўлаётганидан жудда қўрқяпман. Менга маслахат беринг Аллоҳ менга шу тақдирни раво кўрибди деб яшайверайми ёки ажрашганим мақулми? Сизни хам шундай савол бериб қийин холатда қолдирганим учун узур лекин менга хам маслахат керак илтимос мен ва фарзандларим учун тўғри йўлни кўрсатинг.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сиз фарзандларингизни солиҳ ва тарбияли қилиб талим беришга қаттиқ урининг. Оилангиз ички муҳитини биз билмаймиз. Ажрашиш чора эмас. Эрингизни тўғрилашга ҳаракат қилинг. Валлоҳу аълам!
6 Май 2022, 06:45 | Савол-жавоблар | 142 | Оила ва турмуш
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сиз фарзандларингизни солиҳ ва тарбияли қилиб талим беришга қаттиқ урининг. Оилангиз ички муҳитини биз билмаймиз. Ажрашиш чора эмас. Эрингизни тўғрилашга ҳаракат қилинг. Валлоҳу аълам!
6 Май 2022, 06:45 | Савол-жавоблар | 142 | Оила ва турмуш