Ортиқча ҳақ
Ассалому алайкум! Кира қилиб тураман. Бир мижоз 4000 сўм ўрнига 12.000 сўм бериб юборибди. Ишонувчанлигим сабаб кўпинча пулни санаб олмайман. У инсонни танимайман. Лекин берган ортиқча 8000 сўмини нима қилишим керак? Масжидда эҳсон қутисига унинг номидан берсам бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Инсон аввало шуни яхши билиши керакки, масжид қутиси ўғрини тавба қилиб, ёмон туш кўрган одам бошидан айлантириб пул ташлайдиган, порахўр пора олганининг қолганини поклаш учун, ердан топилган, бировнинг ҳаққини еб, беролмаганини ташлаб кетадиган нарса эмас. Сиз у пулни муҳтожга ўша одамнинг номидан бериб юборасиз. Бордию, қачондир ўша одам топилиб қолса унга айтасиз, қайтариб беришни талаб қилса, ёнингиздан берасиз.عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَا تَصَدَّقَ أَحَدٌ بِصَدَقَةٍ مِنْ طَيِّبٍ - وَلَا يَقْبَلُ اللهُ إِلَّا الطَّيِّبَ - إِلَّا أَخَذَهَا الرَّحْمَنُ بِيَمِينِهِ، وَإِنْ كَانَتْ تَمْرَةً فَتَرْبُو فِي كَفِّ الرَّحْمَنِ حَتَّى تَكُونَ أَعْظَمَ مِنَ الْجَبَلِ، كَمَا يُرَبِّي أَحَدُكُمْ فَلُوَّهُ أَوْ فَصِيلَهُ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا أَبَا دَاوُدَ. وَزَادَ التِّرْمِذِيُّ: وَتَصْدِيقُ ذَلِكَ فِي كِتَابِ اللهِ عَزَّ وَجَلَّ - يَمْحَقُ اللّهُ الْرِّبَا وَيُرْبِي الصَّدَقَاتِАбу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қай бир киши ҳалол-покдан садақа қилса (Аллоҳ ҳалол-покдан бошқани қабул ҳам қилмайди), албатта, Аллоҳ у(садақа)ни ўнг қўли билан қабул қилиб олади. Агар у бир дона хурмо бўлса ҳам, тоғдан ҳам катта бўлиб кетгунча Раҳмоннинг кафтида ўсади. Худди бирортангиз тойчоғи ёки бўталоғини тарбия қилганидек», дедилар». Бешовларидан фақат Абу Довуд ривоят қилмаган.Термизий:«Бунинг тасдиғи Аллоҳ азза ва жалланинг Китобидадир: «Аллоҳ рибони йўқ қилур ва садақаларни ўстирур»ни зиёда қилган. Шарҳ: Ҳадисда Аллоҳ таолога «ўнг қўл» ва «кафт» нисбатларини бериш тушунтириш маъносидадир. «Ўнг қўли билан қабул қилиб олади» жумласининг маъноси «яхшилаб, эҳтимом билан қабул қилади» деганидир. Шунингдек, «кафтида ўсади» дегани «Аллоҳнинг ҳузурида алоҳида эътиборга сазовор бўлиб, кўпаяди», деган маънода айтилган. Ушбу ҳадиси шарифда мўмин-мусулмонларга ҳаром молдан ниҳоятда эҳтиёт бўлиш таъкид ила тушунтирилмоқда. Молни инфоқ, садақа қилиш, закот бериш яхши нарса эканлиги, аммо бундай яхшилик учун мол ҳалол бўлиши уқдирилмоқда. Чунки Аллоҳ таоло ҳалол бўлмаган молдан қилинган садақани қабул қилмайди. Баъзи бир кишилар «Закот, садақа молни поклайди» деган тушунчани суиистеъмол қилиб, ҳаром-харишдан топган молидан бир оз садақа бериб қўйиб, «Энди молим пок бўлди», деб юрадилар. Бу тушунча тўғри эмаслигига ушбу ҳадис далилдир. Закот ва садақа қилинган нарсалар ҳалол молдан бўлгандагина қабул қилинади. У молни поклайди, ўсишига, баракасига сабаб бўлади. Ўғрилик, порахўрлик, рибохўрлик, қимор, ҳаром нарсалар сотиш ва бошқа турли ҳаром йўллар билан топилган ифлос молни ҳеч нарса покламайди. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 08:15 | Савол-жавоблар | 166 | Долзарб саволлар