Калвин клeин модаси

Ассалому алайкум! Азиз устозлар, Калвин клeин маҳсулотлари (кийим-кeчак ва ҳк) урф бўлмоқда экан. Калвинизм — христиан мазҳабларидан бири экан. Дeмак, биз мусулмонлар бундай ёзувли кийиш ёки фойдаланишимиз мумкин эмасми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Calvin Klein ўша маҳсулотларга асос солган модельернинг исми. Уни динга алоқаси борлиги ҳақида маълумотимиз йўқ. حَدَّثَنَا مُعَاذُ بْنُ فَضَالَةَ، حَدَّثَنَا هِشَامٌ، عَنْ يَحْيَى، عَنْ عِمْرَانَ بْنِ حِطَّانَ، أَنَّ عَائِشَةَ رَضِي اللهُ عَنْها حَدَّثَتْهُ: أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ لَمْ يَكُنْ يَتْرُكُ فِي بَيْتِهِ شَيْئًا فِيهِ تَصَالِيبُ إِلَّا نَقَضَهُ Оиша розияллоҳу анҳо шундай сўзлаб берди: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уйларида хочсимон суратларнинг бирортасини қўймай бузиб ташлардилар». (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 08:18 | Савол-жавоблар | 147 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar