Саволнинг жавобни тушунмадим
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар https://savollar.islom.uz/savol/117545 ушбу линкдаги саволга берилган жавобга тушунмадим, мани тушунишим бўйича яъжуж маъжуж лардан 999 таси сизлардан бир киши дейишдан мақсад, яъжуж маъжужлардан 999 таси дузахда 1 таси жаннатда, сизлардан 999 тангиз жаннатда 1 киши дўзахда деб тушуниш креми ёки дузах ахлининг 0,1% сизлардан колган 99% яъжуж маъжужлардан деб тушунайми ? Яна бир тушунмаган нарсам Қолаверса, сизлар одамлар орасида қора ҳўкизнинг биқинидаги бир дона оқ тукка ёки оқ ҳўкизнинг биқинидаги бир дона қора тукка ўхшайсизлар. мани тушунишим буйича дўзах ахли шу даражада кўпки Жаннатийлар қора хўкизнинг биқинидаги оқ тукдек куринади деб тушуниш керакми ? Охирги саволим яъжуж маъжужлар хам Одам атони авлодларими ? Иложи бўлса биз каби авомлар тушунадиган қилиб жавоб берсангиз. жавобингиз учун олдиндан РАҲМАТ.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Дўзах аҳлининг 0,1% сизлардан қолган 99% яъжуж маъжужлардан. Дўзах аҳли шу даражада кўпки жаннатийлар қора хўкизнинг биқинидаги оқ тукдек кўринади. Бундан яъжуж маъжужлар шунчалик даражада кўп бўлар эканки яъжуж маъжужлардан 999таси дўзахга тушганда, сизлардан 1тангиз дўзахга тушади. Бошқа ҳадисда яъжуж маъжужлардан ташқари “мушрик кофирлардан 99таси дўзахга тушса 1та мўмин жаннатга киради” дейилган. Аллома Сифориний ибн Касирдан нақл қилиб, “Яъжуж маъжужлар Одам алайҳиссаломнинг зурриёдидан бўлган туркнинг икки тоифасидир” деб ортидан “улар Нуҳ алайҳиссаломнинг фарзанди турк отаси Ёфаснинг фарзандларидан” деган. (Бу ерда турк деганда бизни истилоҳдаги турк тушунилмасин). Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 08:18 | Савол-жавоблар | 142 | Долзарб саволлар