Муҳим маслаҳат

Ассалому алайкум! Ҳурматли Устозлар, агар ҳар куни бир порадан Қурони карим эшитиб, ҳар ойда хатим қилишни ўзимга умримни оҳиригача одат қилиб олсам. Қурон ўқиб хатим қилган одам савобини оламанми ёки эшитиб хатим қилганними? 2). Устозлар, бизни бозорда ҳар йилига мучалга оид товарлар сотилади. Масалан от йили бўлса отни расими чизилган сочиқлар, футболкалар сотилади. Бу йил чўчқа йили экан. Чўчқа расими тушурилган махсулот сотиш мумкинми? Эҳтиёт юзасидан сўралябди харом аралашиб қолмаслиги учун. Шуни бир танишим сўраб беришимни илтимос қилди.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! 1). Эшитиб хатм қилган. 2). Мутлақо жоиз эмас. Валлоҳу аълам!

30 Апрел 2022, 16:57 | Савол-жавоблар | 145 | Бошқа ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar