Кечикканлар қаъдада салавотни 2 марта айтадими

Ассалому алайкум! Намозга келиб қўшилганимизда охирги қаъдада имомнинг саломини кутамиз. Шунда биз кечикканлар имомнинг саломигача салавотни ҳам айтамизми, ёки фақат таҳиййатни айтиб, қолганига жим ўтириб кифояланимизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Аттаҳийётни айтиб қолганига жим ўтиради. Мабодо саловатларни айтиб юборса ҳам саждаи саҳв вожиб бўлмайди. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 08:30 | Савол-жавоблар | 136 | Ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar