Суннатга мувофиқ намоз

Ассалому алайкум! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни қандай намоз ўқиганларини қаeрдан ўқиб ўргансак бўлади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Аҳли сунна вал жамоадаги устозларимиз таълим бериб ва ўз китобларида бизга ёзиб етказиб келаётган тартиблар, айни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг намоз тартибларидандир. Устозимиз раҳимаҳуллоҳнинг "Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан 5-6-7-жузларини ўқинг. Шунингдек, “Кифоя” китобини намоз бўлимини ўқинг. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 08:33 | Савол-жавоблар | 148 | Ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar